Daryo

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқинлашиб, ёмғир ёғади

9 майда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 10 майда республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда кучли бўлиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш8 636 кўришлар0 изоҳ4

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, жума куни кундузи ҳарорат 34-37 даража атрофида, жанубда 39 даражагача бўлиши кутилмоқда. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида бир оз ҳаво бир оз салқинроқ бўлиб, ҳарорат 28-33 даража атрофида бўлади.

9 май, шанба куни ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат барча жойларда 28-33 даражагача пасаяди.

10 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даражадан юқори бўлмайди.

11 майда Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятларида, кечаси ва эрталаб Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади.

10—11 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, 9—10 майда айрим жойларда баъзида 23-25 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 10—11 майда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда 8—9 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8 майда 34-36 даража, 9 майда 30-32 даража бўлади. 10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 20-22 даража бўлади. 11 майда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 23-25 даража бўлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар