Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати пасайиб, жума кунидан яна кўтарилиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 20 апрель , душанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-29 даража атрофида бўлади.
21—23 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан қайд этилади. 21 апрелда ҳарорат кундузи 24-29 даража бўлади, 22—23 апрелда аста-секин 18-23 даражагача пасаяди.
20—22 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
24 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича яна қуруқ об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда душанда куни ёғингарчилик кутилмайди. Сешанба куни, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20—21 апрель кунлари 25-28 даража атрофида бўлади. 22—23 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузги ҳарорат 22 апрелда 24-26 даража, 23 апрелда 20-22 даража бўлади. 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 25-27 даража бўлади.
Ўзбекистонда ҳафта ўрталаригача сел хавфи эълон қилинган. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларидаги фуқаролардан 23 апрелгача эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.








