Daryo

Трамп отишма сабаб АҚШга келган афғонларни текширишни буюрди

Буйруқ ортидан Афғонистон фуқароларининг миграция аризаларини кўриб чиқиш тўхтатилди. Қарор Оқ уй яқинида афғон муҳожири отишма содир этгани ортидан қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш5 586 кўришлар0 изоҳ0

АҚШдаги Оқ уй яқинида 26 ноябрь куни афғонистонлик муҳожир отишма содир этиб, икки гвардиячини оғир яралаганди. Президент Дональд Трамп ҳодиса ортидан Байден президентлиги даврида АҚШга келган афғонларни текширишни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Отишма содир этган шахс ўқ жароҳатлари олгач, қўлга олинган. Гумонланувчи 29 ёшли Афғонистон фуқароси Раҳмонулла Лаканвал ҳисобланади. У 2021-йилда АҚШга афғонлар учун махсус виза дастури доирасида келган. Аммо виза муддати тугаган ва мамлакатда ноқонуний яшаб келган. Трамп отишмани “теракт” деб баҳолади.

Отишмада гумонланаётган Афғонистон фуқароси

“Бу қабиҳ ҳужум ёвузлик, нафрат ва террор акти ҳисобланади. Биз Байден даврида Афғонистондан юртимизга кириб келган ҳар бир хорижликни қайта текшириб чиқишимиз керак”, деди АҚШ раҳбари.

​

Трампнинг талаби ортидан афғонларнинг барча миграция аризаларини кўриб чиқиш тўхтатилди.

“Афғонистон фуқароларига тааллуқли барча иммиграция сўровларини кўриб чиқиш хавфсизлик ва текшириш протоколларини қўшимча кўриб чиқилгунга қадар номаълум муддатга тўхтатилади. Америка халқининг ҳимояси ва хавфсизлиги бизнинг ягона эътиборимиз ва вазифамиз бўлиб қолади”, дея баёнот берди АҚШ фуқаролиги ва иммиграция хизмати.

​

Отишма тафсилотлари

Миллий гвардиянинг икки нафар ҳарбийси соат 14:15 лар атрофида Оқ уйдан бир неча квартал нарида “кучайтирилган патрул” вазифасини бажараётган бўлган. Гумонланувчи бурчак ортидан чиқиб, уларни кутилмаганда нишонга олган. Отишмадан сўнг Миллий гвардиянинг бошқа хизматчилари Афғонистон фуқаросини зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Яраланган икки нафар ҳарбийнинг аҳволи эса оғир, улар маҳаллий шифохоналарда қолмоқда.

Расмийларга кўра, мерган ёлғиз ўзи ҳаракат қилган. Трамп отишма содир этганликда гумон қилинаётган шахсни “жуда юқори нарх тўлайдиган” “ҳайвон” деб атаган ва Миллий гвардияни мақтаган. Шунингдек, у Вашингтонга қўшимча яна 500 нафар гвардиячи юборишни буюрган. Натижада шаҳарда жойлаштирилган Миллий гвардия аскарлари сони 2 200 нафарга етади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар