УЕФА Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Англиянинг “Манчестер Сити” ҳамда Германиянинг “Байер” клублари ўртасидаги беллашув якунига етди. Манчестердаги “Etihad” сатдионида кечган баҳсда немислар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 23-дақиқада Алехандро Грималдо томонидан очилган бўлса, 54-дақиқада Патрик Шик иккинчи марта “шаҳарликлар” дарвозасини ишғол қилди — 0:2. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва “Байер” Чемпионлар Лигаси 5-турида муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, 65-дақиқада захирага олинди. “Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола ўзбекистонлик футболчи ўрнига Райан Шеркини майдонга туширди.
Айни пайтда “Манчестер Сити” турнир жадвалида 10 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Сафарда 3 очкони қўлга киритган “Байер” эса 8 очко билан 13-поғонани банд этган.
УЕФА Чемпионлар Лигаси5-тур
25 ноябрь, сешанба
“Манчестер Сити” — “Байер” 0:2
Голлар: 0:1 — Грималдо (23), 0:2 — Шик (54)








