Daryo

ШҲТ Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон имзолаган шартномани олқишлади

Ташкилотга кўра, давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир

1 дақиқа ўқиш11 968 кўришлар0 изоҳ0

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари имзолаган чегара тўғрисидаги шартномани олқишлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланганди.

“Бу уч давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир”, дейилади ШҲТ хабарда.

Аъзо давлатлар ушбу шартноманинг имзоланиши ШҲТ маконида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшишини қайд этган.

31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласининг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар