Daryo

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга етиб борди (фото)

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган

1 дақиқа ўқиш10 634 кўришлар1 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибига мувофиқ, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентлар санъат усталари иштирокидаги қўшма концертда ҳам иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Хўжанддаги учрашув давлат етакчиларининг тарихдаги илк бор уч томонлама саммитига айланади. Бўлажак саммити уч мамлакат ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади. Етакчилар Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказди

26-Март, 17:02

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари билан стратегик шерикликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари билан стратегик шерикликни кенгайтиришни муҳокама қилди

15-Ноябр 2025, 16:52

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташрифини якунлади

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташрифини якунлади

10-Октабр 2025, 18:02

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон икки давлат ўртасида иттифоқчиликни янада кенгайтириш бўйича суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон икки давлат ўртасида иттифоқчиликни янада кенгайтириш бўйича суҳбатлашди

9-Октабр 2025, 18:09

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди

9-Октабр 2025, 15:24

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё—Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё—Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади

8-Октабр 2025, 19:15

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини таваллуд айёми билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини таваллуд айёми билан табриклади

5-Октабр 2025, 13:14

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

26-Сентабр, 15:13