Daryo

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини таваллуд айёми билан табриклади

Эмомали Раҳмон 73 ёшни қаршилади. Президент телефон орқали суҳбатда унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

1 дақиқа ўқиш2 643 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмонни таваллуд айёми билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент ҳамкасбига мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади. Шунингдек, Тожикистон президентининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги ўрнини қайд этди.

“Президент Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

​

Томонлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди. Савдо, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув каби устувор йўналишларни қамраб олган амалий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳамда кун тартиби муҳокама қилинди. Маʻлумот ўрнида, Эмомали Раҳмон 1952 йил 5 октябрда туғилган. У 1994 йилда Тожикистон президенти лавозимига киришган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар