Daryo

Тошкентда иситиш мавсуми 18 март куни якунланади

Пойтахт ҳокимлиги суткалик ҳарорат иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келишини билдирди

1 дақиқа ўқиш5 610 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрида 18 мартдан иситиш мавсуми якунланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қайд этилишича, белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 8 даража илиқдан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугайди. Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 18-19 даража ва ундан юқори, кечалари эса 8 даража илиқдан пастга тушмаяпти.

Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати 20-22 даража, кечаси эса 10 даражадан юқори бўлади. Айни пайтнинг ўзида ҳам пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат 12-13 даражадан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2024—2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18 мартда якунланишини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида 2024—2025 йилги иситиш мавсуми 2024 йил 7 ноябрдан бошланганди. Иситиш мавсуми якунлангач, кейинги мавсумга тайёргарлик ишлари кўрилади.

Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда иситиш мавсумининг бошланиш ва тугаш саналари:

2020/21: 2020 йил 17 октябрдан 2021 йил 7 апрелгача (174 кун);
2021/22: 2021 йил 14 октябрдан 2022 йил 1 апрелгача (170 кун);
2022/23: 2022 йил 24 октябрдан 2023 йил 10 мартгача (138 кун);
2023/24: 2023 йил 8 ноябрдан 2024 йил 26 мартгача (140 кун).

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар