Daryo

Тошкентда 1 майгача магистрал иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади

24 мартдан 31 мартгача синовлар иссиқ сув таъминотини бир кунга ўчирган ҳолда, 1 апрелдан 1 майгача иссиқ сув таъминотини ўчирмаган ҳолда ўтказилади.

1 дақиқа ўқиш3 422 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда 24 мартдан 1 майга қадар магистрал иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш ишлари (юқори босим остида механик мустаҳкамлик ва зичликка синаш) олиб борилади. Бу ҳақда берди Veolia Energy хабар берди.

Маълум қилинишича, синовдан кўзланган мақсад халқаро хавфсизлик стандартлари асосида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш, нуқсонларни аниқлаш ва қишда барқарор иссиқлик етказиб беришни таъминлашдир.

  • 24 мартдан 31 мартгача синовлар иссиқ сув таъминотини қисқа муддатга — бир кунга ўчирган ҳолда,
  • 1 апрелдан 1 майгача синовлар иссиқ сув таъминотини ўчирмаган ҳолда ўтказилади.

Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларида бўлган шахслардан эътиборли бўлишлари ва эҳтиёт чораларига риоя қилишлари сўралди.

Босим билан текшириш (опессовка) ва ҳисобланган ҳароратга текшириш ишлари амалга ошириладиган саналар ва манзилларни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.

Тошкентда иситиш мавсумини якунлаш 24 мартдан бошланади. Пойтахт ҳокимлиги у босқичма-босқич амалга оширилишини маълум қилганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар