Daryo

Жиззахда юк машинаси ёниб кетди (видео)

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш8 408 кўришлар0 изоҳ0

Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди. 

Унда келтирилишича, 7 март куни соат 11:40 ларда Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида Зил-130 русумли юк автомобилида ёнғин чиққани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан, воқеа жойига Зомин тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари соат 11:44 да етиб бориб, ёнғин 12:05 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида юк автомобилининг матор ва салон қисми ёниб зарарланган. Фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Бундан аввалги ҳолатлар

2024 йил 3-ноябрь куни ҳам Қамчиқ довонида юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келганди. 

Шунингдек, Қамчиқ довонида 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда юк машинаси ёниб кетганди.

Декабрь ойи охирида Қашқадарё ва Тошкентда машиналар ёниб кетганди.

Февраль ойининг 2-санасида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида машина ёниб кетган. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар