Daryo

Андижонда хонадонлардан бири ёниб кетди (видео) 

Ёнғин содир бўлиши омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш4 638 кўришлар0 изоҳ0

Андижон вилояти Олтинкўл туманида хонадонлардан бири ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Унга кўра, 19 февраль куни соат 14:26 да Олтинкўл тумани “Қўштепа” МФЙда жойлашган фуқаро I.Ш.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Соат 14:32 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 15:02 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳодиса натижасида аҳоли яшаш хонадонининг 40 м/кв майдонда шифт, том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Ҳозирда ёнғин содир бўлиши омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги вақтларда содир бўлган ёнғинлар

2024 йил 13 октябрь куни Юнусободда янги қурилаётган бинонинг томи ёниб кетганди. 16 октябрда эса Миробод туманида жойлашган “Миран” меҳмонхонасининг қурилиши давом этаётган эски биносида ёнғин чиқди.

Шунингдек, 20 октябрь куни соат 16:54 да Шайхонтоҳур туманидаги “Билдириш” тор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди.

Бундан ташқари, Олмазор тумани “Чинобод” МФЙ, Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида 31 октябрь куни соат 02:13 да ёнғин содир бўлди.

20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлди.

31 декабрь куни Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлган эди.

17 февраль куни эса Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида содир бўлган ёнғиндан 3 нафар вояга етмаган болалар қутқарилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар