Daryo

Тожикистон президенти таҳдидлар сабаб армияни кучайтиришга чақирди

Эмомали Раҳмон ҳарбийлар янги технологиялар, жумладан, сунъий интеллектни ўзлаштириши кераклигини айтди

1 дақиқа ўқиш15 008 кўришлар0 изоҳ0

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари энг янги технологиялар, жумладан, сунъий интеллектни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини айтди. У бу ҳақда мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан қилган табрик нутқида айтиб ўтди.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда ҳарбий хизматчиларни қайта тайёрлаш, уларнинг профессионаллигини ошириш, янги технологиялар, жумладан, сунъий интеллектни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ускуналарни модернизация қилиш ва хизмат кўрсатиш учун яхши шароитлар яратиш ҳам муҳимдир.
Эслатиб ўтаман, бугунги дунёнинг инқирозли шароитида, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш энг муҳим вазифаларимиздан биридир, деди у.

У жаҳон майдонларида шиддат билан ўзгариб бораётган шароитларни ҳисобга олиб, қўшинларнинг доимий шайлигини, замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги глобал ҳарбий-сиёсий вазият, қуролланиш пойгаси ва совуқ урушнинг кучайиши ҳарбийлардан вазифаларни бажаришга юқори тайёргарликни талаб қилади.

Президент экстремистик ва террорчи гуруҳлар фаоллиги ортиб бораётгани, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси ва кибержиноятчилик авж олаётгани, бу эса армия ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятига замонавий усул ва технологияларни жорий этишни тақозо этаётганига тўхталди.

Таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш энг муҳим вазифалардан биридир, деди Эмомали Раҳмон.

23 февраль куни Тожикистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлади. Ушбу воқеа муносабати билан мамлакатда тантанали тадбирлар, жумладан, ҳарбий парадлар ва офицерлар дўстлиги фестиваллари бўлиб ўтди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар