Daryo

“Бу жиноят мени даҳшатга солди”: Путин тожикистонлик боланинг ўлдирилишига муносабат билдирди

Тожикистон президенти “бундай жиноятчилар дунёда етарлича” эканини айтди. У Россия раҳбаридан терговни шахсан назорат қилишни сўради.

1 дақиқа ўқиш13 983 кўришлар1 изоҳ14

Россиянинг Москва вилоятидаги мактабда ўсмир 16 декабрь куни тожикистонлик 10 яшар бола пичоқлаб ўлдирилган эди. Россия президенти Владимир Путин 22 декабрь куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашувда мазкур ҳужумга муносабат билдирди. Бу ҳақда Кремль хабар берди.

Путин тожикистонлик ҳамкасбига ҳамдардлик билдириб, содир бўлган воқеани теракт деб атади.

“Икки томонлама учрашувимизни Сизга ва бир неча кун аввал вафот этган тожикистонлик ўғил боланинг оиласига самимий таъзия сўзлари билан бошламоқчиман. Болаларга нисбатан террор ҳужумлари уюштириш жирканч жиноятдир. Шубҳасиз, тергов охирига етказилади ва айбдорлар, агар улар бир нечта бўлса ҳам, албатта тўлиқ жазога тортилади. Яна такрорлайман: бу жиноят мени даҳшатга солди”, деди Россия президенти.

​Тожикистон раҳбари содир бўлган воқеа кутилмаганда юз бергани “бундай жиноятчилар дунёда етарлича” эканини таъкидлади.

Биз жуда мураккаб дунёда яшаяпмиз... Ўзимиз ҳозир (ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан пухта текширув ўтказилиши) устида ишлаяпмиз. Айбдорлар жазоланиши керак, умид қиламанки, бу сизнинг назоратингизда бўлади”, деди Эмомали Раҳмон.

​Бунга жавобан Путин тергов тўлиқ олиб борилишига шубҳа қилмаслиги, икки давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорликда ишлашини айтди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар