Daryo

Тошкентда BYD катта тезликда автобусга бориб урилди (видео)

Пойтахт ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди

1 дақиқа ўқиш26 483 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрида BYD катта тезликда Yutong автобусига бориб урилди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 8 февраль куни соат 07:15 ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида содир бўлган. 1983 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги BYD 1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобус орқасига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда 8 февраль куни маст ҳолатдаги ҳайдовчилар иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлганди. Қаршида дрифт қилишга уриниш оқибатида икки йигит ҳалок бўлганди. 

Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бунинг оқибатида 2203 киши вафот этган, 8901 нафари тан жароҳати олган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар