Daryo

Мексикада 5,5 магнитудали зилзила юз берди

Зилзила эпицентри Оахака шаҳридан 77 км шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, аҳолиси 225 минг кишига яқин ҳудуд ҳисобланади

1 дақиқа ўқиш5 344 кўришлар0 изоҳ0

Мексикада 5,5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Оахака шаҳридан 77 км шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, аҳолиси 225 минг кишига яқин ҳудуд ҳисобланади. Зилзила манбаи 35 км чуқурликда жойлашган.

Фото: Google Images

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Reuters ахборот агентлиги воқеа гувоҳларига таяниб, Мехико шаҳрида зилзила ҳақида огоҳлантириш сиреналари ишга тушгани ҳақида хабар берди.

12 март куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилганди. 

Ер силкиниши магнитудаси 4 балл, чуқурлиги 10 километр бўлган. Унинг кучи Андижон вилоятининг қуйидаги ҳудудларида сезилган:

  • Хўжаобод туманида 2-3 балл;
  • Жалақудуқ туманида 2 балл;
  • Булоқбоши туманида 2 балл.

Шу куни соат 6:16 да эпицентри Тошкент вилоятида бўлган зилзила қайд этилганди. Унинг кучи Тошкент шаҳри ва вилоятининг қатор ҳудудларида 2-3 баллдан сезилди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар