Daryo

Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди: жароҳатланганлар бор

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш6 488 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, Тошкент телеминораси қаршисида 17 ноябрь куни соат 21:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, автоҳалокат ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги Toyota, О.Ш. бошқарувидаги Malibu 2 ҳамда А.И. бошқарувидаги Cobalt автомашиналари иштирокида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Malibu автомашинаси йўловчиси ва ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Пойтахт кўчаларидаги автоҳалокатлар

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси, Санъат музейи қаршисида 11 ноябрь куни1985 йилда туғилган А.Х. бошқарувида бўлган King Long автобуси ва 1992 йилда туғилган Н.Х. бошқарувида бўлган Lacetti автомашинаси тўқнашгани хабар қилинганди. Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Аввалроқ Тошкентнинг Сергели, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида уч киши жароҳатланган эди.

Шунингдек, Самарқандда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар