Daryo

“Космонавтлар” метро бекати яқинида ерости кабели ёнмоқда (видео)

“Тошкент метрополитени” мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди

1 дақиқа ўқиш19 859 кўришлар0 изоҳ0

“Тошкент метрополитени” ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” бекати яқинида ёнғин чиқди мазмунидаги тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Юзага келган ушбу ёнғиннинг метрополитен тизимига боғлиқлик ҳолати мавжуд эмаслигини, шу билан биргаликда, “Космонавтлар” бекатидаги барча қурилмалар нормал ҳолатда ишлаётганини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари, Шота Руставели, Бобур, Бешёғоч, Байналминал кўчаларидаги светофорлар ўчгани айтилмоқда.

Бундан олдин Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жолашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, февраль охирларида Тошкентда мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиққани ва уни ўчиришга 20 та экипаж жалб этилгани тўғрисида хабар берилган эди. Апрель бошларида эса Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар