Daryo

Қашқадарёда «Lada» автомобили бутунлай ёниб кетди

Машинада «огнетушител» бўлмагани учун ҳайдовчи ёнғинни ўчира олмаган

1 дақиқа ўқиш24 059 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Qashqadaryo viloyati FVB matbuot xizmati

29 июнь куни Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани «Бегламиш» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4П-87 автомобиль йўлида «Lada» русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ўткинчи фуқаролар Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:38 да хабар берган. Шундан сўнг, қутқарув хизматидан 1 та бўлинма воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат тахминан 15:05 ларда тўлиқ бартараф этган.

Маълумотларга кўра, автомобиль ҳаракатланаётганида тўсатдан ёнғин чиққан, машинада бирламчи ёнғин ўчириш воситаси («огнетушител») бўлмагани учун ҳайдовчи ёнғинни ўчира олмаган.

Қашқадарё вилояти ИИБга кўра, ёнғин автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб юзага келган.

Фото: Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати

Ёнғин натижасида автомобиль тўлиқ зарар кўрган. Жабрланганларни ёки жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Наманганда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар