Daryo

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда дрифт ишқибозлари учун махсус жойларни ташкил этишни таклиф қилди

Пойтахт ҳокими бирор муаммо чиқса, уни тақиқлаб қўявермасдан, ёшларнинг қизиқишларини ўрганиб, шароит яратиб бериш кераклигини маълум қилган

1 дақиқа ўқиш30 630 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойга ишқибози бўлган пойтахт ёшларининг қизиқиши ва таклифларини ўрганиб, улар учун махсус жой ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш топшириғини берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Пойтахт ҳокими Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга пойтахт кўчаларида пойга ва дрифт қиладиган автомашина ҳайдовчиларини 5-10 суткага қамаб қўймасдан, улар билан суҳбатлашиб, қизиқишларини ўрганиш кераклигини айтган.

«Биз шуни кўряпмизки, олдимизда бирор муаммо чиқса ёки ички ишлар ходимларининг ишлашига ‘комфорт’ бузилса, тақиқлаш билан ишлаяпмиз. Дрифт қилиш, пойга ўйнашга ёшларда эҳтиёж бор, буни ўрганиш керак», — дейди Ортиқхўжаев.

Ҳоким ёшларнинг қизиқишини ўлдирмаслик, улар учун алоҳида йўналиш ажратиш масаласини кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблайди. «Дунёда бу спорт даражасига чиққан. Биз ҳар нарсага тақиқ қўймасдан, ёшларнинг фикрини олган ҳолда Тошкент шаҳри атрофида кўпгина бўш жойлар бор, масалан, ДОСААФ автомактаб полигонлари бунга мос келади», — дея таъкидлаган у.

Ортиқхўжаевнинг айтишича, ушбу полигон ва йўлаклардан халқаро пойга мусобақаларини ташкил этиш ва сайёҳларни жалб қилиш учун фойдаланиш мумкин. ИИББ бошлиғи бу бўйича таклифлар тайёрлашга ваъда берган. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар