Daryo

Тошкентда Mercedes-Benz машинаси ёниб кетди (видео)

ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳи ҳолатни 3 дақиқада бартараф этди

1 дақиқа ўқиш146 018 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Videodan skrin

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 10 апрель куни Mercedes-Benz машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Фото: Видеодан скрин

Қайд этилишича, соат 13:43 да Мустақиллик шоҳкўчасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:49 да ёнғинга етиб бориб, ҳолат 13:52 да бартараф этилган.

Ёнғинда автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар