Daryo

Тошкент вилоятида Isuzu автобуси ёниб кетди (видео)

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автобусга зарар етган

1 дақиқа ўқиш104 386 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқда Янгийўл туманида автобус ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ мазкур ҳолатга юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 11 март куни соат 17:00 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани, «Янгийўл» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 838-километрида ҳайдовчи К.Т. (1957 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Isuzu русумли автобусда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобусга зарар етган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ушбу ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қамчиқ довонида юк автомобили, Самарқандда «Жигули», Қашқадарёдаги заправкада «КамАЗ» ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар