Daryo

«Бошқалардан яхшироқ қиламан дегандим». Фарғонада йўлда дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)

Ҳайдовчига тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилган

1 дақиқа ўқиш51 384 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Videodan skrinshot

Фарғона вилоятида йўлнинг машиналар ҳаракатланадиган қатнов қисмида дрифт қилиб, ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилди.

Кадр: Видеодан скриншот

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Nexia ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида дрифт қилгани акс этган видеолавҳа тарқалган. Фарғона вилоят ЙҲХБ ходимларининг қидирув-суриштирувлари натижасида транспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчига тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

«Ўзи аслида бу бўлиб ўтган воқеанинг сабаби — ёшлик, бекорчилик. Интернетда бошқалар ҳам шундай қилгани сабабли қизиқиб, менинг ҳам қўлимдан келади-ю, бошқаларга кўрсатай, қолганлардан яхшироқ қиламан, деган мақсадда қўйгандим. Лекин бу жуда ёмон нарса экан. Салбий таъсирлари кўп экан. Чунки бошқаларнинг ҳам қилгиси келади буни кўриб. Ва кимдир эплолмай қолса, одам уриб юбориши ёки ўзига зиён етиши мумкин экан», — деган қоидабузар ҳайдовчи.

Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар