Daryo

Яшнободда бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш23 896 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган хонадонларда содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 21 сентябрь куни соат 12:56 да туманнинг «Нодира» МФЙ Ҳаваскор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да етиб бориб, ёнғин соат 13:21 да ўраб олинган ва соат 13:32 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида бир-бирига туташ қурилган уйларнинг, тахминан, 200 метр квадрат майдондаги томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Андижондаги боғчалардан бирининг ҳудудида ёнғин чиққани, Наманган шаҳри марказида юз берган кучли ёнғин бир соатдан сўнг бартараф этилгани, Юнусободдаги ошхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар