Daryo

Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эроннинг янги президенти билан учрашди

Суҳбат давомида савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди

1 дақиқа ўқиш60 120 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

ШҲТ кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун 16 сентябрь куни Душанбега келган Шавкат Мирзиёев ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, «йўл харита»си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 17 сентябрь куни бўлиб ўтади. Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, анжуман доирасида «ШҲТ—КХШТ» форматидаги учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар