Daryo

Ўзбекистонга июль ойида 164 та электромобил олиб келинган

Импорт машиналарининг 99 фоизи Хитой ҳисобига тўғри келмоқда

1 дақиқа ўқиш44 870 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Davlat statistika qo‘mitasi

2021 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364 тага кўп, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Маълумот учун, 2021 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонга 268 та электромобил импорт қилинганди. Шундан келиб чиқиб, июль ойининг ўзида импорт қилинган электромобиллар сони 164 тани ташкил этмоқда.

Мазкур даврда Ўзбекистон, асосан, қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
  • Хитой — 388 та;
  • Туркия — 24 та;
  • Жанубий Корея — 5 та;
  • АҚШ — 6 та;
  • Германия — 4 та;
  • Литва — 1 та;
  • Испания — 1 та;
  • Россия — 1 та;
  • Гонконг — 1 та;
  • БАА — 1 та.
Ўтган 7 ой мобайнида электромобиллар импорти учун 7,7 миллион доллар сарфланган. Аввалроқ Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар 2021—2023 йилларда автомобиллар, пикаплар, юк машиналари, микроавтобуслар ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғишни йўлга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Президент йилига 50-60 минг дона ҳамёнбоп автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, автомобиль саноати учун сармоя киритиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Асакадаги автомобиль заводи ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаганини айтди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўтган етти ой ичида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган, мамлакатда бир йил ичида енгил автомобиль экспорти 123 млн долларга ошган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар