Daryo

Қаршида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, автомобиль эгаси ва унга кўмаклашганлар ёнғин ҳақида тезда хабар бермай, воқеа жойига келиб қолган водовоздан фойдаланиб, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган. Ва ёнғиннинг кучайиб кетишига сабабчи бўлган

1 дақиқа ўқиш45 284 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sohib Vaitov

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яна бир автомобиль — ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиқди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: Соҳиб Ваитов

Воқеани аниқлаштирган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитов Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ёнғин ҳақида соат 20:33 да хабар берилганини маълум қилди.

«Воқеа жойига Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими 2-ёнғин-қутқарув қисмидан 1 та бўлинма соат 20:35 да етиб бориб, тахминан, соат 20:41 да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Ёнғин оқибатида Lacetti русумли автомобиль зарар кўрган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасидан ҳеч ким тан жароҳати олмаганлиги маълум бўлди», — дейди Соҳиб Ваитов.

Фото: Соҳиб Ваитов

Соҳиб Ваитовнинг қўшимча қилишича, автомобиль эгаси ва унга кўмаклашган кишилар ёнғин ҳақида тезда хабар бермай, воқеа жойига келиб қолган водовоздан фойдаланиб, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган. Ва ёнғиннинг кучайиб кетишига сабабчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қаршида юриб кетаётган Nexia, шунингдек, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Isuzu’га урилган Nexia-2 ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Мавузга доир: Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетди (фото)

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар