Daryo

Жиззахда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодиса оқибатида камида бир нафар фуқаро вафот этган

1 дақиқа ўқиш60 513 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Videodan skrinshot

Жиззах вилоятида юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Кадр: Видеодан скриншот

Унга кўра, Бухородан Тошкентга ҳаракат қилиб келаётган Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши сабабли юк машинаси шу йўналишда кетаётган «КамАЗ»га бориб урилган.

Бошқарма эълон қилган видеода кўриш мумкинки, бу ҳодиса оқибатида камида бир нафар фуқаро вафот этган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Жиззах вилояти ҳудудида чарчоқ аломати сабабли руль бошқарувида ухлаб қолиш оқибатида 33 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, уларда 20 нафар фуқаро вафот этган. 23 нафар фуқаро эса турли даражада жароҳат олган.

Бундан аввал Наманганда иккита «Жигули» иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлгани, Сурхондарёда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲга учраган Nexia’да йўловчи ҳалок бўлгани ҳамда Сурхондарёда катта тезликда ҳаракатланган Tico 4 ёшли қизчани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар