Daryo

Зомин тоғларида яна ёнғин юз бергани рад этилди

Таъкидланишича, вазият тўлиқ назорат остида

1 дақиқа ўқиш55 200 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Зомин тоғларида яна ёнғинми?» сарлавҳали хабарга Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 август куни соат 10:40 ларда Зомин туманида рўй берган ёнғин соат 18:20 ларда бартараф этилган бўлиб, ҳозирда ҳудудда ёнғиндан кейинги тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳудудда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари шахсий таркиби ва махсус техникалари фаолият юритмоқда.

Таъкидланишича, вазият тўлиқ назорат остида.

Бундан  аввал Жиззахдаги Зомин тоғларида юз берган ёнғин ўчирилгани ҳақида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар