Daryo

Хоразмда каналга тушиб кетган 82 ёшли онахон қутқарилди

Аёлни ФВВ ходими қутқариб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган

1 дақиқа ўқиш29 208 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Xorazm viloyati FVB matbuot xizmati

Хоразмда каналга тушиб кетган 82 ёшли онахон қутқарилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Хоразм вилояти ФВБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, аёл 7 июль куни Хоразм вилояти Шовот туманидаги «Қиёт» маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

Шу ҳудудда профилактик тадбирларни олиб бораётган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ҳодисани кўриб қолиб, дарҳол қутқарув ишларини амалга оширган. Аёл сувдан олиб чиқилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Сўнг тез тиббий ёрдам машинаси билан туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб борилиб, зарур муолажалар кўрсатилган.

ФВВ ходимининг ўз вақтида тўғри ҳаракатларни амалга оширганлиги натижасида онахоннинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Аввалроқ Нукус шаҳрида ўзини Дўстлик каналига ташлаган қиз қутқарилгани, Катта Наманган каналида чўкиб кетаётган аёл қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди. Мавзуга доир: 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар