Daryo

Қамчиқ довонида «бензовоз» ёниб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Мазкур ҳолат юк машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган

1 дақиқа ўқиш74 522 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV

Тошкент–Ўш халқаро автомобиль йўли Қамчиқ довонининг 260-километрида 1 июль куни соат 14:25 да Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи юк машинасида (бензовоз) ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Фото: ФВВ

Қайд этилишича, Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 259 километрида ҳайдовчи 1985 йил туғилган Ж.Я. DAF русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги пастликка ағдарилиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда ҳайдовчи Ж.Я. ва унинг ёнида бўлган йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Вазият юзага келган жойга ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси етиб борган. Қутқарувчилар ёниб кетган юк машинасини ўчирган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган комбайн ёниб кетгани, Жиззахда газ заправкада турган Matiz ва Nexia ёниб кетгани ҳамда ФВВ Зангиотадаги ёғ заводида юз берган ёнғин бўйича расмий маълумот бергани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар