Daryo

Окрошкали-смузи, тарвуздан музқаймоқ ва TikTok’да машҳурликка эришган 5 хил рецепт

Булғори қалампирига саримсоқ пиёз қўшиб блендерда аралаштиринг

3 дақиқа ўқиш31 634 кўришлар0 изоҳ0

Бир-биридан мазали, ўзига хос таом ва егуликлар рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Домашний Очаг»

Тарвуздан музқаймоқ

Керакли маҳсулотлар:
  • тарвуз – 300 г;
  • қаймоқ – 150 г;
  • қуюлтирилган сут – 100 г;
Тайёрланиш жараёни:

Блендерда майдаланган тарвузга қаймоқ ва қуюлтирилган сут қўшиб аралаштиринг.

Стаканларга солиб музлаткичга қўйинг.

Рикоттали қовоқчалар

Керакли маҳсулотлар:
  • қовоқча – 2 дона;
  • рикотта – 150 г;
  • пишлоқ – 150 г;
  • олма – 1 дона;
  • томат соуси – 250 г;
  • кўкатлар;
  • саримсоқ пиёз;
  • туз.
Тайёрланиш жараёни:
  • 4-5 мм қалинликда кесилган қовоқчаларга туз сепиб, устидан ёғ қуйинг.
  • 200 даража қизиган печда 20 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Майдаланган кўкатларга қирғичдан чиқарилган пишлоқ, тухум ва туз қўшиб аралаштиринг.
  • Томат соуси солинган махсус идишга, орасига пишлоқли «начинка» солиб, рулет шаклида ўралган қовоқчаларни териб чиқинг.
  • Устидан яна соус ва пишлоқ солинг.
  • 200 даража қизиган печда 15 дақиқа давомида пишириб олинг.
Товуқ филесидан тайёрланадиган салат
Керакли маҳсулотлар:
  • товуқ филеси;
  • тухум – 1 дона;
  • ун – 3 ош қошиқ;
  • нон талқони;
  • салат барги;
  • бодринг – 1 дона;
  • булғори қалампири – 1 дона;
  • черри помидорлари – 10 дона;
  • авокадо – 1 дона.
  • ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
  • саримсоқ пиёз;
  • туз.
Тайёрланиш жараёни:
  • Бўлакларга бўлинган товуқ филесини унга кейин эса тухум ва талқонга булғанг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товага солиб қовуриб олинг.
  • Салат барги ва сабзавотларни майдаланг.
  • Гўштни ҳам майдалаб қўшинг.
  • Ёғ ва туз қўшиб аралаштиринг.
Қулупнайли крамбл
Фото: Russian Food
Тайёрланиш жараёни:
  • қулупнай – 200 г;
  • ун – 100 г;
  • ўсимлик ёғи – 100 г;
  • сариёғ– 70 г;
  • шакар – 50 г;
  • туз – бир чимдим;
  • ванилин – 1 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
  • Қулупнайларни ўртасидан бўлинг.
  • Унга шакар, туз, ванилин ва сариёғ қўшиб аралаштиринг.
  • Қулупнай устидан унли аралашмани солинг.
  • 190 даража қизиган печда 20 дақиқа пишириб олинг.
Мазали бодринглар
Фото: Russian Food
Керакли маҳсулотлар:
  • бодринг — 3 дона;
  • саримсоқ пиёз — 3 дона;
  • ўсимлик ёғи — 1-2 чой қошиқ;
  • кунжут — 2 чой қошиқ;
  • кашнич.
  • туз — 1 чой қошиқ;
  • ўсимлик ёғи — 2 чой қошиқ;
  • соя соуси — 3 ош қошиқ;
  • сирка — 2 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
  • Шакар, туз, ёғга соя соуси қўшиб аралаштиринг.
  • Кубик шаклида тўғралган бодрингга аралашма ҳамда майдаланган саримсоқ қўшинг.
  • Устидан кашнич ва кунжут қўшинг.
Смузи-окрошка
Фото: Russian Food
Керакли маҳсулотлар:
  • бодринг — 1 дона
  • редиска — 1 дона;
  • кефир — 250 мл;
  • кўкатлар — 1-2 боғ;
  • қайнатилган тухум — 1 дона;
  • қизил балиқ.
Тайёрланиш жараёни:
  • Пиширилган картошкага бошқа сабзавот ва кўкатларни қўшиб аралаштиринг.
  • Туз ва мурч қўшиб блендерда аралаштиринг.
  • Қайнатилган тухумни тайёр смузига қўшинг.
  • Кўкатлар, редиска ва балиқ билан безанг.
Соусли помидор
Фото: Russian Food
Керакли маҳсулотлар:
  • помидор — 1 кг;
  • булғори қалампири — 1 дона;
  • саримсоқ пиёз — 4 дона;
  • ўсимлик ёғи — 4 ош қошиқ;
  • туз, шакар;
  • сирка — 1 ош қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
  • Булғори қалампирига саримсоқ пиёз қўшиб блендерда аралаштиринг.
  • 4 ош қошиқ ёғ, шакар, туз ва мурч қўшинг.
  • Тўрт бўлакка бўлинган помидорлар устига аралашмани солинг.
  • Кўкатлар ва сирка қўшиб 1 соатга музлаткичга қўйинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар