Daryo

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 660 сўмга қадар кўтарилди

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 560 сўмдан сотиб олмоқда

1 дақиқа ўқиш22 552 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 15 июнь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 560 сўмга сотиб олишни, 10 660 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, май ойида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилган, июнь бошида эса 10 600 сўмга қадар тушганди. 14 июнь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси яна 10 650 сўмга қадар ошди.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
  • «Агробанк» сотиб олиш — 10 580, сотиш — 10 660;
  • Asia Alliance Bank: сотиб олиш ­­— 10 600, сотиш — 10 660;
  • NBU: сотиб олиш — 10 590, сотиш – 10 660;
  • Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 560, сотиш — 10 660;
  • «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 560, сотиш — 10 660.
Марказий банк февраль ойи ўрталаридан бошлаб доллар курсини аввалгидек ҳар ҳафта эмас, ҳар иш куни эълон қилиб бормоқда.

Мавзуга доир: S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар