Daryo

Ангренда Nexia билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди

Тўқнашув оқибатида Lacetti йўловчиси бўлган 32 ёшли фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган

1 дақиқа ўқиш29 498 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV YHXBB axborot xizmati

11 июнь куни соат 22:30 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиллардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 180-километрида 39 ёшли Р.С. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1962 йилда туғилган М.Ю. исмли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Авария оқибатида Lacetti русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ёнғин бартараф этилган, тўқнашув натижасида Lacetti русумли автомобиль йўловчиси бўлган 32 ёшли фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда «КамАЗ» ёниб кетгани, Ангренда камида олтита машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Оҳангаронда бир-бири билан тўқнашган «КамАЗ» ва Lacetti тўлиқ ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар