Daryo

Тошкентда 3 машина иштирокида юз берган ЙТҲда 5 киши жароҳат олди

Афтоҳалокат Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz автомобиллари иштирокида юз берган

1 дақиқа ўқиш42 344 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB matbuot xizmati

Тошкентнинг Чилонзор туманида 3 машина иштирокида юз берган ЙТҲда 5 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 4 июнь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида юз берган. Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz автомобиллари тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Mercedes-Benz ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси, шунингдек, Lacetti’да бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Аввалроқ Термизда Президент кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақидаги хабарлар рад этилгани, Ургутда радиаторига сув қуйиш учун тушган ҳайдовчининг «Газель»и жарликка тушиб кетгани, Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Cobalt ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар