Daryo

Фарғонада Damas’нинг трактор тиркамасига урилиши оқибатида бир йўловчи вафот этди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган

1 дақиқа ўқиш41 928 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Farg‘ona viloyati IIB axborot xizmati

19 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги Катта Қўштепа қишлоғида Damas ва «Т-28» трактори иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Х.А. исмли фуқаро бошқарувида бўлган Damas ўзидан олдинда ҳаракатланаётган «Т-28» тракторининг тиркамаси билан тўқнашиб кетган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Авария оқибатида Damas ичида бўлган йўловчилардан бири олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Фарғонада Nexia «КамАЗ»га урилиши оқибатида 2 киши вафот этгани, Наманганда Nexia дарахтга урилиши оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлгани, Чинозда Damas ЙПХ инспекторининг радар ўрнатилган Nexia’сига бориб урилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Фарғонада йўл четида тўхтаб турган «ЗИЛ» тиркамасига бориб урилган Cobalt’даги бир киши ҳалок бўлди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар