Daryo

Тошкент давлат шарқшунослик университетида ҳам дарслар онлайн шаклга ўтказилди

Ўқув жараёни Zoom ва Moodle платформалари орқали 14 кун давомида масофавий шаклда ўтказилади

1 дақиқа ўқиш87 186 кўришлар0 изоҳ0
Foto: TDShU matbuot xizmati

Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 22 апрелдан масофавий шаклга ўтказилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ТДШУ матбуот хизмати

Ўқув жараёни Zoom ва Moodle платформалари орқали 14 кун давомида масофавий шаклда ўтказилади.

Бундан аввал Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Жаҳон тиллари университети ҳамда унинг академик лицейи ҳам ўқув жараёнлари онлайн шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 19 апрелдан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида эса 20 апрелдан 14 кунга масофавий шаклга ўтказилганди.

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида профессор-ўқитувчилари, талабалари орасида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқлангани сабаб дарслар 19 апрелдан онлайн шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ҳам дарслар 12 апрелдан бошлаб икки ҳафтага онлайн шаклга ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар талабасида коронавирус аниқланиб, ОТМ масофавий таълимга ўтганди. 25 март куни Тошкент молия институти ва Тошкент транспорт университети талабаларида ҳам коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий шаклга ўтказилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар