Daryo

Тошкент—Ўш йўлида автокран ва учта енгил автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Автокран ҳайдовчиси оёғидан жароҳат олган бўлиб, уни ФВВ қутқарувчилари махсус қутқарув воситалари ёрдамида салондан чиқариб олган

1 дақиқа ўқиш65 888 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлида 4 та автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари бартараф этилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 249 километрида содир бўлди.

Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган автокран ҳайдовчиси тўсатдан бошқарувни йўқотиши натижасида олдинда кетаётган Lacetti Gentra’га, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб яна учта машинага урилган.

«Автоҳалокат кўлами катта бўлишига қарамай, аварияда қурбонлар йўқ», — дейилади хабарда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Автокран ҳайдовчиси оёғидан жароҳат олган бўлиб, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари махсус қутқарув воситалари ёрдамида салондан чиқариб олган. Шунингдек, автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Фото: Telegram / KDuzb
Фото: Telegram / KDuzb
Фото: Telegram / KDuzb
Фото: Telegram / KDuzb
Аввалроқ Қамчиқ довонида MAN юк машинаси ва Cobalt хандаққа тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар