Daryo

Басмати гуручи, тухум ва балиқдан тайёрланадиган ҳиндча таом рецепти

Тушлик ва кечки овқат учун айни муддао

1 дақиқа ўқиш39 095 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Инглиз ошхонасининг энг мазали таомларидан ҳисобланган, аммо келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақаладиган таом рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • тухум — 4 дона;
  • басмати гуручи — 170 г;
  • туз, мурч;
  • пиёз — 2 дона
  • сариёғ — 50 г;
  • дудланган балиқ — 450 г;
  • сут — 200 мл;
  • лавр япроғи — 2 дона;
  • лимон — 1 дона;
  • карри, кардамон;
  • петрушка.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Тухумни қайнатиб олинг.
  2. Гуручни тузли сувда пишириб олинг.
  3. Ингичка тўғралган пиёзни сариёғ солинган товада қовуриб олинг.
  4. Қозонга балиқ устидан эса сут солиб, 6 дақиқа давомида қайнатинг.
  5. Балиқни тозаланг.
  6. Қовурилган пиёзга карри, кардамон ва лавр япроғини қўшинг.
  7. Пишган гуручни пиёзли аралашмага қўшиб аралаштиринг.
  8. Йирик бўлакларга бўлинган балиқни ҳам гуручга қўшинг.
  9. Лимон шарбати қўшинг.
  10. Тухумни тўрт бўлакка бўлиб, таом устига қўшинг.
  11. Майдаланган петрушка билан безанг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар