Daryo

Гулистондаги «Эски бозор» ҳудудида жойлашган қассобхонада ёнғин чиқди (видео)

Ёнғинни ўчириш учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган

1 дақиқа ўқиш46 769 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Эски бозор» ҳудудида жойлашган қассобхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, воқеа 7 февраль куни соат 17:55 да Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри «Тараққиёт» МФЙ Алишер Навоий кўчасида жойлашган «Эски бозор» ҳудудидаги қассобхонада юзага келган. Ёнғин оқибатида қассобхона ичидаги 1 дона музлаткич ва савдо столи, жами 12 квадрат метр майдонга зарар етган.

«Воқеа жойига зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ёнғин соат 18:02 да ўраб олиниб, 18:05 да батамом ўчирилган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида қассобхонанинг 15 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга доир: Навоийдаги омборхонада юзага келган ёнғин 8,5 соатдан сўнг бартараф этилди

Аввалроқ Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги бозорда ёнғин содир бўлгани, Асакадаги кийим-кечак бозорида ёнғин юз бергани, шунингдек, Тошкентда Жомий бозори яқинидаги бир нечта қурилиш дўконларида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабарлар берилганди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар