Daryo

Наманганда 4 нафар ўсмир сайр қилиб келиш баҳонасида Spark’ни олиб қочиб, ЙТҲга учради

Шерзод Ш., Акмал Ў., Неъматжон М.га нисбатан уй қамоғи, Билол Т.га нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган

1 дақиқа ўқиш45 565 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tergov departamenti

Наманган шаҳрида 18 декабрь куни тўрт нафар ўсмир қаровсиз қолдирилган Spark автомобилини олиб қочди ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Тергов департаменти

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 18 декабрь куни соат 23:50 да номаълум шахслар Наманган шаҳар «Истиқбол» МФЙда жойлашган «Дилрабо Файз» оилавий корхона олдида фуқаро Фозилжон К. томонидан қолдириб кетилган Spark машинасининг калитини ўзида эканлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноят вояга етмаганлар 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М. ва 16 ёшли Билол Т. томонидан содир этилганлиги аниқланган. Spark эса «Истиқбол» маҳалласида «Ваз-2106» автомашинаси билан ЙТҲ содир қилган ҳолатда топилган.

Фото: Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан мазкур ўсмирларга нисбатан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шерзод Ш., Акмал Ў., Неъматжон М. ва Билол Т. жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Шерзод Ш., Акмал Ў., Неъматжон М.га нисбатан уй қамоғи, Билол Т.га нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар