Daryo

Журналист ва адабиётшунос Сайди Умиров 82 ёшида вафот этди

У Ёзувчилар, Журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори эди

1 дақиқа ўқиш65 554 кўришлар0 изоҳ0
Foto:

Журналист ва адабиётшунос Сайди Умиров 82 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи Online».

Фото: ЎзДЖТУ

Сайди Умиров 1938 йили 10 февралда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. 1960 йилда СамДУ филология факультетини тугатиб, «Фан ва турмуш» журналида фаолият бошлаган. Узоқ вақт давомида ЎзМУ ва ЎзДЖТУ журналистика факультетларида доцент, декан муовини, декан, кафедра мудири лавозимларида ишлаган.

У Ёзувчилар, Журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори эди.

Сайди Умировнинг матбуот, радио, телевидениеда, тўпламларда 600дан ортиқ мақола, тақриз, очерк ва суҳбатлари чоп қилинган. Шунингдек, «Миллий адабиётлар ривожида танқидчиликнинг роли», «Санъатнинг сеҳрли калити», «Даъваткор сўз», «Солланиб оқаётган дарё», «Дорилфунунлар тақдиримда», «Толибнома», «Зиёбахш умр саҳифалари» (кейинги иккиси ҳаммуаллифликда), «Маънавият мулкига саёҳат», «Сеҳрли ва меҳрли сўз» каби китоблари нашр этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида, ёзувчи Мамадали Маҳмудов 79 ёшида, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли педагог олим, адабиётшунос ва таржимон Асил Рашидов 90 ёшида, адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов 80 ёшида, ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон санъат арбоби Абдуқаҳҳор Иброҳимов 79 ёшида оламдан ўтгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар