Daryo

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

Хабар берилишича, зилзила Тожикистон–Қирғизистон чегарасида содир бўлган

1 дақиқа ўқиш82 508 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Google Images

Ўзбекистон ҳудудида 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 08:10 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Хабар берилишича, зилзила Тожикистон–Қирғизистон чегарасида содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 292 километр жануби-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 4.9 баллга тенг бўлган.

Ерости силкинишлари кучи Тошкентда (зилзила эпицентридан 292 километр масофада жойлашган) 2 баллни, Наманганда (168 километр) 3 баллни, Андижонда (152 километр) 3 баллни, Фарғонада (99 километр) 4 баллни, Гулистонда (276 километр) 2 баллни, Жиззах (341 километр) 2 баллни ва Самарқандда (411 километр) 2 баллни ташкил этган.

Аввалроқ 6 октябрь, 16 октябрь, 19 октябрь ва 21 октябрь кунлари ҳам Ўзбекистонда зилзила кузатилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар