Daryo

Ёзувчи Мамадали Маҳмудов 79 ёшида вафот этди

Ёзувчи 2017 йил баҳорида, 17 йиллик маҳбусликдан сўнг озодликка чиқарилган эди

1 дақиқа ўқиш42 119 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Yozuvchilar uyushmasi matbuot xizmati

Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов 79 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган.  Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимини битирган.

Мамадали Маҳмудов «Олтин ўлка» номли эссесида пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини билдирган, шунингдек, «пойтахт» сўзини «бошкент»га ўзгартириш лозим деб ҳисоблаган.

Ёзувчи 2017 йил баҳорида, 17 йиллик маҳбусликдан сўнг озодликка чиқарилган эди. Қамалишидан олдин Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси котиби, Ўзбекистон маданият жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган. «Боғдон қашқири», «Туманли кунлар», «Ўлмас қоялар», «Қора дўлана» каби китоблари нашр қилинган. Хорижда «Бўз бўри», «Оқ гул» ва «Ой нури» романлари чоп этилган. 2018 йил ноябрида у Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланган.

Хабарда марҳуминг оила аъзоларига таъзия билдирилган, унинг вафоти сабабига эса аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Шароф Рашидовнинг укаси, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли педагог олим, адабиёцҳунос ва таржимон Асил Рашидов 90 ёшида, адабиёцҳунос олим, филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов 80 ёшида, ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон санъат арбоби Абдуқаҳҳор Иброҳимов 79 ёшида оламдан ўтгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар