Daryo

Фарғона водийсида зилзила юз берди

Ўзбекистонда сентябрь ойида бундан аввал ҳам зилзилалар кузатилган эди

1 дақиқа ўқиш71 560 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Google Images

Фарғона водийсида 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:13 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Хабар беришларича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 211 километр жануби-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, ўчоғи 6 километр чуқурликда, магнитудаси 3 га тенг бўлган.

Ерости силкинишлари кучи Наманган шаҳрида (зилзила эпицентридан 19 километр масофада) 3 баллни, Андижон (57 километр) ва Фарғона (51 километр) шаҳарларида 2 баллни ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда сентябрь ойида бундан аввал ҳам зилзилалар кузатилган эди. Хусусан, 1 сентябрь, 7 сентябрь, 8 сентябрь ва 9 сентябрь кунлари ерости силкинишлари юз берганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар