Daryo

Саҳарликка қиймали тансиқ таом рецепти

Мазкур таом ҳам тўйимлилиги, ҳам мазалилиги билан сиз учун севимли бўлиши аниқ

1 дақиқа ўқиш77 548 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gastronom”

Мазкур таом ҳам тўйимлилиги, ҳам мазалилиги билан сиз учун севимли бўлиши аниқ.

Фото: «Гастроном»
Керакли маҳсулотлар:
  • Қийма — 500 гр
  • Тухум — 7 та
  • Помидор — 2 та
  • Пиёз — 1 та
  • Саримсоқ пиёз
  • Ўсимлик ёғи
  • Таъбга кўра туз ва зираворлар
Соус учун:
  • Суюлтирилган пишлоқ — 4 пиёла
  • Сметана — 3 пиёла
  • Саримсоқ пиёз. (Соус ўрнига майонез ишлатса ҳам бўлади.)

Мавзуга доир: Уй шароитида парҳезли майонез тайёрлаймиз

Тайёрланиш жараёни:
  • Қиймага 1 та тухум, майда тўғралган пиёз, туз, саримсоқ пиёз ва зираворлар қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмани 12 бўлакка бўлинг ва шарчалар ясанг.
  • Иккита целлофан пакет олинг, улардан бирига қиймалардан бирини ёйинг, иккинчиси билан қийма устини ёпиб бироз тиндиринг.
  • Алоҳида идишда 6 та тухумга туз қўшиб аралаштиринг.
  • Қиймани тухумли аралашмага ботиринг.
  • Ўсимлик ёғига солиб, қиймани икки томонини қовуриб олинг.
Соус тайёрлаш учун:
  • Суюлтирилган пишлоқ, сметана ва қирғичдан чиқарилган саримсоқ пиёзни аралаштиринг. ⠀⠀
  • Гўшт устига соус қуйинг.
  • Кесилган помидорларни териб чиқинг ва тайёр бўлган қиймаларни эҳтиёткорлик билан ўранг.
Ёқимли иштаҳа! «Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг. Саҳарлик учун рецептлар: Ифторлик учун рецептлар:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар