Daryo

Ифторликка лавашдан яна бир таом рецепти

Аччиқни хуш кўрувчилар учун мазкур таомни чили соуси билан бирга дастурхонга тортиш тавсия қилинади

1 дақиқа ўқиш70 162 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Ифторлик учун лавашдан яна бир таом тайёрлаб, оила аъзоларингизни хурсанд қилинг. Аччиқни хуш кўрувчилар учун мазкур таомни чили соуси билан бирга дастурхонга тортиш тавсия қилинади.

Фото: Lifehacker
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Пиёз — 1 дона
  • Булғор қалампири — 1 дона
  • Саримсоқ пиёз — 1 дона
  • Товуқ гўшти қиймаси
  • Лаваш хамири (альтернатив сифатида ўзингиз тайёрлаган, юпқа қилиб ёйилган хамирни ишлатишингиз мумкин) — 5 дона
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
  • Чили қалампири
  • Петрушка — таъбга кўра
  • Помидор — таъбга кўра
Соуси учун:
  • Сариёғ — 20 гр
  • Ун — 35 гр
  • Сут — 720 мл
  • Туз, мурч — таъбга кўра
  • Пишлоқ — 180 гр
Тайёрланиш жараёни:
  • Биринчи бўлиб соус тайёрлаб олинг. Товада, сариёғга ун солиб озроқ қовуринг, кетидан сут солиб битта массага келтиринг, туз мурч ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшиб аралаштиринг.
  • «Начинка» учун ишни пиёзни қовуришдан бошланг, булғор қалампири солинг ва қовуришда давом этинг.
  • Саримсоқ пиёз ва товуқ қиймасини қўшиб аралаштиринг.
  • Қийма пишганига амин бўлганингиздан кейин, тайёрланган соусни учдан икки қисмини қўшинг.
  • Тайёр «начинка»ни хамир устига солиб, суратдагидек қилиб ўранг.
  • Махсус идишга ўрамларни қўйиб, устидан соуснинг қолган бир қисмини суртиб чиқинг, кесилган, помидор кў​кат ва қалампир билан безанг.
  • 180 даража қизиган печда 20-25 дақиқа давомида пиширинг.
Фото: Lifehacker

Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг. Саҳарлик учун рецептлар: Ифторлик учун рецептлар:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар