Daryo

Коронавирус белгиларини грипп ва шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?

Коронавирусга чалинган одамда шамоллашдаги каби аксириш умуман кузатилмаслиги, тумов ва томоқ оғриғи каби белгилар эса камдан-кам бўлиши қайд этилган

1 дақиқа ўқиш482 700 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Koronavirus Info

Германиянинг Deutsche Welle нашри ЖССТ, SZ ҳамда тадқиқот ва касалликларни профилактика қилиш маркази (АҚШ)нинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда, коронавирусни грипп ва шамоллашдан қандай фарқлаш ҳақида инфографика тузиб чиқди.

Фото: «Дарё»

Унда коронавируснинг тез-тез кўзга ташланувчи белгилари этиб, тана ҳароратининг ошиши, қуруқ йўтал кўрсатилган. Коронавирусга чалинган одамда шамоллашдаги каби аксириш умуман кузатилмаслиги, тумов ва томоқ оғриғи каби белгилар эса камдан-кам бўлиши қайд этилган.

Фото: Koronavirus Info

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 март, якшанба куни, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган эди. Вирус 11 март, чоршанба куни, Франциядан қайтган аёлда аниқланган эди. Кейинроқ, 16 мартга келиб коронавирусга чалинган фуқаролар сони олти нафарга етди.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони олти нафарга етди. Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоевнинг айтишича, уларнинг аҳволи қониқарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан боғлиқ саволларга жавоб берувчи 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказни ишга туширди.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг Ўзбекистондаги март ойида бўладиган тўйларга таъсир кўрсатмаслиги, ҳукумат Ўзбекистондаги диний идораларга диний маросимлар ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича илтимос билан мурожаат қилгани айтилди. Шунингдек, барча спорт (масалан, Суперлига), маданий (жумладан, концерт) ва бошқа тадбирлар, шунингдек, Наврўз тантаналари ва у билан боғлиқ бошқа оммавий маросимлар ҳам бекор қилинган. Мамлакатдаги барча кинотеатрлар вақтинча ёпилди. Uzbekistan Airways маҳаллий ва халқаро авиақатновларни бекор қилди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар