Daryo

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири ўзгарди

Алишер Ваҳобов ўрнини эгаллаган Рустам Қосимов 2004—2008 йилларда ҳам шу вазирликка раҳбарлик қилган

1 дақиқа ўқиш113 630 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармонларига асосан Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири ўзгарди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Хабар беришларича, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчининг ПФ-4836-сон фармонига мувофиқ Алишер Ваҳобов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилган.

Айни вақтда, Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ПФ-4837-сон фармонига мувофиқ, Рустам Қосимов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланган.

«Газета.uz»нинг қайд этишича, Алишер Ваҳобов 2014 йил апрелидан бери олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг ўрнини эгаллаган Қосимов эса 2004—2008 йилларда ҳам шу вазирликка раҳбарлик қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган Мажид Каримов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳукумат таркибидаги бошқа ўзгаришлар:

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар