Daryo

Термизда ҳаво ҳароратининг иссиқлиги бўйича 1963 йилги рекорд янгиланди

Термизда 24 январь куни ҳаво ҳарорати +19,9 даражагача кўтарилди

1 дақиқа ўқиш11 686 кўришлар0 изоҳ0

Термизда 24 январь куни ҳаво ҳарорати +19,9 даражагача кўтарилди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, бу кузатувларнинг 24 январь тарихи бўйича янги рекорд кўрсаткичдир.

Фото: ЎзА

Термиз шаҳрида бунгача 24 январдаги энг энг илиқ ҳаво 1963 йилда кузатилган, ўшанда ҳарорат 19,8 даражагача кўтарилган.

Қайд этиш жоиз, шаҳардаги энг совуқ 24 январь 2008 йилда қайд этилган — ҳаво ҳарорати -15,9 даражагача тушиб кетганди.

Маълумот учун, 24 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +16,7 даражагача, Самарқанд шаҳрида +18,7 даражагача, Нукусда эса +12,5 даражагача кўтарилди.

Аввалроқ, 2016 йилнинг 9 январи Термиз тарихидаги энг иссиқ 9 январь бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Самарқанд, Нукус шаҳарларида ҳам янги рекорд кўрсаткичлар қайд этилди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар