Таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларига 24 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Бектемир тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилар — “Олтинтопган” МФЙ Баркамол кўчасидаги 230 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — 16 та.
Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилар — “Навқирон” МФЙ Сергели 1-мавзе кўп қаватли уйларидаги 178 та хонадон;
- “Олчазор” МФЙ Лутфикор кўчасидаги 163 та ерли хонадон;
- Улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Шунингдек, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 24 апрель куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани — “Мусаффо”, “Нурли йўл” ҳамда “Соҳил” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 13:00 гача.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Бундан олдин ҳам Тошкентнинг Бектемир, Миробод ҳамда Олмазор туманларида “свет” вақтинча ўчирилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)